7 октябрь куни афсонавий ўзбек рок-поп қўшиқчиси Даврон Ғоипов 7 октябрь куни 61 ёшида вафот этди. Буни «Газета.uz»нинг бир қанча манбалари тасдиқлади. Шунингдек, бу ҳақда сухандон ва хонанда Толибжон Исроилов ҳам ўзининг Instagram`даги саҳифасида маълум қилди.

«Мамлакат яна бир афсонасидан айрилди. Бугун ўз туғилган кунида рок-поп юлдузи Даврон Ғоипов оламдан ўтди. 61 ёш, бироз вақтли эдида. Аллоҳ билгувчи! Ҳозиргина жияни билан гаплашдим, жаноза ва дафн Хоразмда бўлар экан», — деб ёзади Толибжон Исроилов.

Даврон Ғоипов 1961 йилнинг 7 октябрида Урганч шаҳрида туғилган. 17 ёшидан гитарада қўшиқ ижро этишни бошлаган. 1980 йилгача «Ялла» гуруҳида гитарист сифатида ижод қилган. 1981 йилда «Оригинал» гуруҳига асос солган ва тез орада машҳурликка эришган. У «Керак эмас шаҳло кўзларинг», «Қайдасан», «Бу нима бу?», «Шошмагин», «Откритое окно» сингари юзлаб ҳит қўшиқлар яратган. 1984−1989 йилларда Россиянинг Иркутск вилоятида яшаган. 1990 йилда ижодга қайтиб, «Бу нима бу?» номли мусиқий фильмда суратга тушган. У ўзбек қўшиқчилигининг рок-поп йўланиши ривожига катта ҳисса қўшган.

Даврон Ғоиповнинг ижод намуналари: