2022/2023 ўқув йилидан Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида ОТМнинг барча тиббиёт йўналишида ўқиётган битирувчи курсларга мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлашга рухсат берилади.

Бу ҳақда ҳукуматнинг 3 октябрдаги «Давлат тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги [561-сонли] қарори қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.

Бунда барча тиббиёт ва ОТМларнинг «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» йўналишлари битирувчи курслари тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида ишлаши мумкин бўлади.

Шунингдек, барча тиббиёт ОТМлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлай олади.

«Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисмини масофавий ўзлаштиради.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Соғлиқлни сақлаш вазирлиги шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.