HUDUDGAZ газ таъминотининг Тошкент шаҳри ва вилоят филиаллари матбуот хизматининг маълум қилишича, 5 октябрь куни таъмирлаш ишлари сабаб 08:00 дан бошлаб турли ҳудудларда табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Тошкент шаҳрида табиий газдан узиладиган ҳудудлар:

Cоат 10:00 дан 18:00га қадар Миробод туманининг Темирйўлчилар 1-тор кўчасидаги Саракул 3-берк кўчаларидаги хонадонларда ҳамда 2 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Шундан 1 та клиника 1 та савдо мажмуасида табиий газ вақтинча бўлмайди. Бу вақт ичида Темирйўлчилар 1-тор кўчасидаги газ қувури таъмираланади.

Бектемир туманининг Биллур, Б. Нозим, Саҳоват, Ихлос, Бектемир шоҳ кўчаларидаги хонадонларда ҳамда 16 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти соат 10:00 дан 17:00га қадар тўхтатилади. Ҳудуддаги 7 та умумий овқатланиш шохобчаси, 4 та новвойхона, 5 та ишлаб чиқариш корхонаси табиий газдан вақтинча узилади. Газ қувурида таъмирлаш ишлари Биллур кўчасида бўлиб ўтади.

Чилонзор туманида соат 10:00 дан 16:00га қадар 9-мавзеда жойлашган газ қувури тартибга келтирилади. Бу пайтда 9-мавзедаги хонадонларда ҳамда 5 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. 2 та новвойхона, 1 та умумий овқатланиш шохобчаси, 3 та ишлаб чиқариш корхонасида вақтинча газ таъминоти бўлмайди.

Тошкент вилоятида табиий газдан узиладиган ҳудудлар

«Узтраснгаз» АЖ Тошкент магистраль газ қувурлари бошқармаси «Тошкент-1» ГТШда газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганини маълум қилди. Шунинг учун Тошкент вилоятининг ҳам айрим туманларида табиий газдан узилиш бўлади.

Хусусан, Тошкент туманидаги барча табиий газ истеъмолчиларига 5 октябрь куни соат 08:00 дан таъмирлаш ишлари якунига етгунга қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Шундан:

  • 43700 та аҳоли хонадонлари;
  • 914 та улгуржи корхоналари;
  • 52 та бюджет ташкилотлари табиий газдан вақтинча узилади.

Қибрай туманидаги 14700 та аҳоли хонадонларда ҳам соат 08:00 дан 17:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Бунда қуйидаги объектларда узилиш кузатилади.

  • АГНКС — 1 та
  • ХТБ — 32 та
  • МТМ (боғчалар) — 37 та
  • новвойхона — 133 та
  • чойхона ва ошхоналар — 107 та
  • офис — 40 та
  • ишлаб чиқариш — 39 та
  • бюджет ташкилотлар — 81 та

Паркент туманини табиий газ билан таъминловчи «Ўзбекистон» ГТШдан янги қурилган уланмани ишга тушириш мақсадида Паркент туманига қарашли Қаюлма, Боғбон, Марказий, Гулистон, Оқтепа, Қурғонтепа, Бòстон ва Қиргизовул маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда далаҳовли ҳудудларида 5 октябрь куни соат 8:00 дан 14:00 гача табиий газ вақтинча тўхтатилади.

Бунда 4975 та аҳоли хонадонлари ва 85 та улгуржи исътемолчилар табиий газдан вақтинча чекланади.

Табиий газ таъминоти чекланадиган ҳудудлар рўйхати:

  • мактаб — 8 та
  • МТМ — 6 та
  • новвойхона — 11 та
  • умумий овқатланиш шохобчаси- 50 та
  • ишлаб чиқариш корхоналари -10 та.

Зангиота туманига қарашли Чиғатой-Оқтепа ҳудудидаги «Истиқлол 5 йиллиги» ва «Аҳмад Яссавий» МФЙларда ҳам соат 8:00 дан соат то 17:00 га қадар 735 та аҳоли хонадонлари ҳамда 16 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ вақтинча бўлмайди.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.