Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши 2022/2023 йилларда иссиқлик мавсуми учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини тасдиқлади.

«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (базавий тариф) 397 минг 212 сўм/Гкал миқдорида белгиланди. Қарорга мувофиқ, иссиқлик таъминоти хизматлари учун чакана тарифлар қуйидагилар учун 2019 йил 15 августдан амалда бўлган нархларда қолади:

  • аҳоли учун — 91 960 сўм/Гкал;
  • кичик, ўрта ва йирик бизнес учун — 141 737 сўм/Гкал.

Шунингдек, бюджет ташкилотлари учун чакана тариф — 502 067 сўм/Гкални ташкил қилади. Ушбу нархлар эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтиб, яъни 2022 йил 21 октябрда кучга киради.

Базавий ва чакана тарифлар ўртасидаги фарқ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан субсидияланади.

Ушбу субсидиялар ва истеъмолчилардан иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти хизматлари учун келиб тушган маблағлар ҳамда «Veolia Energy Tashkent» МЧЖнинг ўзинининг сарфланган маблағлари ҳисобидан:

  • иссиқлик таъминоти тизимларини режали модернизация ва реконструкция қилишни амалга ошириш;
  • Сергели ва Бектемир туманларида пилот лойиҳани амалга ошириш;
  • иссиқлик таъминотининг ёпиқ тизимига босқичма-босқич ўтишни амалга ошириш, бу эса келажакда иссиқлик ишлаб чиқариш учун энергия ресурсларини сезиларли даражада камайтиради.

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франциянинг Veolia Energy Tashkent компанияси бошқарувига ўтганди. Ташкилот 30 йил давомида ушбу тизимни бошқариб, газ, электр энергияси ва сувдан триллионлаб сўмни иқтисод қилиш ҳамда иссиқлик йўқолишини 44 фоиздан 20 фоизгача пасайтиришга кўмаклашади.