Ўзбекистон ва Венгрия президентлари музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари ўртасидаги музокараларда Венгрия томони ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун йиллик квотани 170 тагача оширишга қарор қилгани айтилди. Олий ўқув юртлари ректорларининг иккинчи Ўзбекистон-Венгрия форумини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳам таъкидланди.

Президент Венгрия ишбилармонларини Ўзбекистон инвестиция учун энг яхши жой эканига ишонч ҳосил қилишга чақирди

Шавкат Мирзиёев венгриялик ишбилармонларни бугун инвестициялар учун энг яхши жой Ўзбекистон эканига шахсан ишонч ҳосил қилишга таклиф этди. У Ўзбекистон вазирлик ва ташкилотларига венгриялик ҳамкорларга Ўзбекистонда муваффақиятли бизнес юритишда ҳар томонлама кўмаклашиш топширди.

Ягона мактаб формаси мажбурий бўлмаслигига оид ҳукумат қарори қабул қилинди

Ҳукумат қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактабларда ўқувчилар учун ягона мактаб формасини жорий этиш расман бекор қилинди. Ўзбекистонда ягона мажбурий мактаб формасини жорий этиш беш йилдан буён кенг жамоатчилик норозиликлари туфайли амалга ошмай келмоқда.

Фото: Чирчиқдаги портлашда заводнинг икки ходими жароҳатланди, ёнғин ўчирилди

«Ўзкимёсаноат» компанияси «Maxam Chirchiq» заводида аввал портлаш бўлгани, кейин бунинг натижасида ёнғин юзага келгани, атроф-муҳитга зарарли газлар тарқалмаганини маълум қилди. Воқеа жойига энергетика вазири етиб борди. Портлаш оқибатида заводнинг икки ходими жароҳатлангани айтилмоқда.

«Биз сиз учун биринчи кўприкни барпо қиляпмиз». Азиз Абдуҳакимов хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди

«O'zbekistonlik» фильми тақдимоти доирасида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хориждаги ватандошларга мурожаат қилиб, уларни ҳамкорликка чақирди. «Биз узоқ вақт давомида ўз йўли ва бахтини топишга уринганлардан ранжидик… Лекин Янги Ўзбекистон бошқача фикрлайди ва ҳаёт кечиради», — деди у.

ОТМларда масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди

ОТМларда масофавий таълим орқали ўқиш тартиби белгиланди. Бунда бир бакалавриат таълим йўналишида талабалар сони 300, бир магистратура мутахассислигида эса 30 нафардан ошмайди. Талабалар LMS платформасида рўйхатдан ўтиши ва ҳар семестр якунида имтиҳон учун ОТМга бориши шарт.

Таълим муассасаларида қишки таътилни ташкил этиш тартиби белгиланди

Талабаларга декабрнинг охирги 10 кунлиги ва январнинг биринчи 10 кунлиги оралиғида ҳар йилги 2 ҳафталик қишки таътил берилади. Таътил шу пайтгача 1992 йилдаги президент фармони билан берилган. 2022 йил 31 августда у ўз қучини йўқотгандан сўнг, бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

2022 йилда мактабни битирганларнинг 23 фоизи талаба бўлди

2022 йилда мактабни битирган 295 393 нафар ўқувчи ОТМга ҳужжат торширди. Уларнинг 85 869 нафари (23%) талаба бўлди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 4 фоизга, 2020 йилга нисбатан 12 фоизга ошган. Ўқувчилари ўтиш балини тўплай олмаган 519 та умумтаълим мактаби алоҳида назоратга олинди.

Йил бошидан бери кўча ва жамоат жойида 4 мингдан ортиқ аёл зўравонликка учради

9 ойда Ўзбекистонда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг 27 мингдан ортиғи — оилада, 3 мингдан ортиғи — кўчада, 1 мингдан ортиғи — жамоат жойида содир этилди, дея маълум қилди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси. Жами 32 мингдан ортиқ хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилди.

Санаторияларда даволаниш учун онлайн навбатга туриш хизмати ишга туширилди

Ягона порталда кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун сиҳатгоҳларда ётиб даволаниш учун онлайн навбатга туриш хизмати йўлга қўйилди. Хизматдан фойдаланиш учун ариза берувчи керакли сиҳатгоҳни белгилайди ва сўров юборади. Шундан сўнг у ўз навбатини онлайн кузатиб боради.

Ўзбекистонда оилаларнинг бахтлилик индикатори ишлаб чиқилмоқда

Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти Ўзбекистонда оилаларнинг бахтлилик индикаторини ишлаб чиқмоқда. Унда ўзбек миллатининг характери ва турмуш даражаси инобатга олинди. Қолаверса, Франция, Индонезия, Бутан каби давлатларда жорий қилинган индекслар таҳлил қилинди.

Сентябрь ойида энг паст инфляция даражаси қайд этилди

Сентябрь ойида инфляция 1,03% ни ташкил этиб, охирги 6 йил ичидаги энг паст кўрсаткични қайд этди. Йиллик нисбатда истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 12,2% га етди. Мева-сабзавот нархларига мавсумий омил ҳал қилувчи таъсир кўрсатишда давом этмоқда, дея маълумот берди Статистика қўмитаси.

Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш режалаштирилмоқда

Оила кодексида ён шажара бўйича қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш таклиф этилмоқда. 2021 йилнинг иккинчи ярмида республика бўйича жами 1210 та яқин қариндошлар (529 та — холавачча, 307 та — тоғавачча, 178 та — амакивачча, 196 та — аммавачча) ўртасида никоҳ ҳолатлари қайд қилинган.

Ўзбекистонда одам папиллома вируси тестини ўтказиш дастурини жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ҳар йили 1000 га яқин аёлнинг ўлимига сабаб бўладиган бачадон бўйни саратонини эрта аниқлашда одам папиллома вируси тестини ўтказиш бўйича синов лойиҳаси ўз самарасини кўрсатди. Бундай скринингни доимий ўтказиш дастури касалланиш ва ўлим даражасини пасайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

Самарқандга қатновчи «Afrosiyob» поезди Даштободда ҳам тўхтаб ўтади

17 октябрдан Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қатновчи «Afrosiyob» тезюрар поезди Даштобод бекатида ҳам тўхтаб ўтади. Шу мақсадда, поезд бекатида чиптахона ва кутиш зали ташкиллаштирилади. Ушбу станция туристлар учун жозибали бўлган Зомин туманида жойлашган.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Нима учун йўловчилар нақд пулсиз тўлов шаклига нисбатан секин ўтишмоқда?

Тошкентдаги автобусларнинг 54% йўловчилари йўлкирани нақд шаклда тўлашда давом этмоқда. Метрода эса бу рақам 61%ни ташкил қилмоқда. «Газета.uz» нима учун одамлар нақд пулсиз тўлов шаклига ўтишни истамаслиги ва муаммони қандай ҳал этиш мумкинлигини ўрганишга ҳаракат қилди.

Тилимиз — ғуруримиз

«Газета.uz» «Ўзбек тили ойлиги» доирасида 1990 йилларда турли нашрларда чоп этилган мақолаларни беришда давом этади. Ўша йиллари Зоир Зиёнинг «ўзбек тили тўла мустақилликка эришиши лозим», деган гапи бугун ҳам ўз долзарб. «Бу ишда тилшуносларимиз фаоллик кўрсатиши керак», — деганди у.