17 октябрдан 764/763 сонли Тошкент — Самарқанд-Тошкент йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» электропоезди Даштобод (Жиззах) бекатида тўхтаб ўтади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўловчи» АЖ матбуот хизматининг хабар берди.

Шу мақсадда, поезд бекатида чиптахона ва кутиш зали ташкиллаштирилади.

Ҳаракат жадвали қуйидагича:

  • 764-сонли поезд Тошкент 8:25 — Даштобод 9:32—09:34 — Самарқанд 10:38;
  • 763-сонли поезд Самарқанд 16:11 — Даштобод 17:14—17:16 — Тошкент 18:25.

Даштобод темирйўл бекати Зомин туманида жойлашган бўлиб, бу ерда туристлар учун жозибали бўлган Зомин миллий табиат боғи жойлашган.