Самарқанд вилояти Қўшработ туманида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.

Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «M.I.» МЧЖ раҳбари Ш.Ҳ. ўзбошимчалик билан ўзи томонидан сотиб олинган трансформаторни ўрнатиб, ноқонуний равишда 63 дона майнер ускуналари ва икки дона сув насосларидан фойдаланиб келгани аниқланди.

Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185−2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.