28 сентябрь куни Адлия вазирлигида крипто-активлар айланмаси соҳасидаги йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби бўйича низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.

Унга кўра, Ўзбекистонда майнинг ва крипто-активлар айланмаси билан шуғулланувчи майнерлар ва хизматлар провайдерлари фаолияти учун йиғим тўлайди. Бунда:

  • майнинг фаолияти учун — БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм);

хизматлар провайдерлари бўйича:

  • крипто-биржа фаолияти учун — БҲМнинг 400 баравари (120 млн сўм);
  • майнинг-пул фаолияти учун — БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм);
  • крипто-депозитарий фаолияти учун — БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм);
  • крипто-дўкон фаолияти учун — БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм) тўлов қилиш керак бўлади.

Йиғимлар майнерлар ва хизматлар провайдерлари томонидан лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади.