Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги 26 сентябрь куни мамлакатнинг расмий интеграциялашган Nusuk (nusuk.sa) рақамли платформасини ишга туширди. Қироллик ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 29 сентябрь куни Тошкентда мазкур платформа тақдимоти бўлиб ўтди.

Vision 2030 Pilgrim Experience дастури ташаббуси ҳисобланган мазкур платфорда Макка ва Мадина шаҳарларига ташриф буюрувчилар учун мос турли пакетлар ва дастурларни брон қилиш, Саудия Арабистони Қироллигига кириш визаси ҳамда зарур рухсатномалар бериш йўлга қўйилган. (Платформа гарчи иккита — инглиз ва араб тилларида ишга туширилган бўлса ҳам, Google таржимон ёрдамида маълумотларни катта аниқликда ўзбек тилига таржима қилиш мумкин).

Платфор тақдимоти давомида Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа зиёратчиларга энг янги технологияларни қўллаш орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш борасидаги ишларнинг давоми эканини тушунтирди. «Nusuk бир қанча давлат идоралари билан ҳамкорликда тартиб-қоидаларни соддалаштириш, саёҳатчилар ва зиёратчиларга маънавий саёҳатларини қулай ва осонлик билан ўтказиш имконини яратиш устида иш олиб боради», — деди у.


Қайд этилишича, Nusuk билан бутун дунё бўйлаб саёҳатчилар eVisa учун ариза топшириш (Ўзбекистон фуқаролари учун фақат пакет визалар берилади) тортиб, меҳмонхоналар ва рейсларни брон қилишгача бўлган барча сафар ва ташрифларни осонгина ташкил қилиш мумкин.

Бир неча тилларда электрон қўлланма, тиббий маълумот ва хизматлар, турли таклиф ва тадбирлар, интерактив хариталар ўрин олган. Макка, Мадина шаҳарлари, қолаверса бошқа зиёрат туризми объектлари ҳақидаги маълумотлар бир жойда жамланган. Шунингдек, Саудия Арабистонидаги харид қилиш, озиқ-овқат ва ичимликлар

Бундан ташқари, платформа бронлаш ва тўлов тартиблари, шунингдек, хизмат кўрсатувчи провайдерлар билан ўзаро ҳамкорликни осонлаштириш, хусусий сектор мутахассислари учун махсус курсларни тақдим этиш, умра ижрочилари ва ташриф буюрувчиларни давлат ва хусусий сектор хизматлари билан боғлаш каби вазифаларни ҳам бажаради.