Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Султанбеков Отабек Сабирович тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матубот хизмати хабар берди.

Бунга қадар у Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Отабек Султанбеков 1986 йилда Қуйи Чирчиқ туманида туғилган.

Маълумоти — олий. 2013 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.