Саноқ комиссиялари ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларида, шунингдек, Украинанинг Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган Россия таркибига қўшилиш бўйича референдумларнинг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Маълумотлар РИА Новости томонидан тақдим этилган:

  • Запорожье вилоятида Россияга қўшилиш учун — 98,19% (18% овоз қайта ишлагандан кейин);
  • ДХРда — 98,27% (20,64% овоз);
  • ЛХРда — 97,83% (21,11% овоз);
  • Херсон вилоятида — 97,63% (27% овоз).

Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрь куни Украинанинг Россия назорати остидаги вилоятлари маҳаллий ҳокимият органлари бир вақтнинг ўзида Россия Федерацияси таркибига қўшилиш бўйича референдумлар ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди. Овоз бериш 23−27 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Россия президенти Владимир Путин аллақачон Россия Федерациясига қўшилиш бўйича референдум натижаларини қўллаб-қувватлаш ниятида эканини айтди.