Тошкентда баҳор ва ёз фестиваллари кузда ҳам бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 26 сентябрдан 2 октябргача Tashkent Dance Fest 2022 рақслар фестивали ўтказилади.

Мазкур йирик мусиқий тадбир ихлосмандларни жунбушга келтирувчи икки қисмга бўлинган. Биринчиси — 26−28 сентябрь кунлари шаҳар бўйлаб флешмоблар тўлқини билан ўтади. Боғлар ва метрода, аэропорт ва СКМларда, хиёбон ва кўчаларда томошабинлар учун кутилмаганда қувноқ мусиқа янграб, пиёда юртдошлар ва томошабинларни рақсга тортувчи рақс майдончаси пайдо бўлади. Тадбир 60 дан ортиқ локацияларда бўлиб ўтади. Пойтахтнинг ҳар бир фуқароси ва меҳмони дўстлари билан рақс тушиб, кайфиятини кўтариши мумкин.


Фестивалнинг иккинчи қисмида 29 сентябрдан 2 октябргача Ўзбекистон Миллий боғида рақс жамоаларининг йирик танлови бўлиб ўтади: саралаш, чорак ва ярим финал ҳамда унутилмас финал. Танловнинг беш номинациясидан миллий рақслардан тортиб, ёшларнинг dance-pop рақсларигача турли йўналишлар ўрин олган. Ҳакамлар қаторида қўшни давлатлардан таклиф қилинган нуфузли ҳайъат аъзолари ҳам бор. Ғолибларни қимматли ва ажойиб совға ҳамда мукофотлар кутмоқда.

Tashkent Dance Fest 2022 фестивалида пойтахт диджейлари ва ўзбек эстрадаси юлдузларининг чиқишлари кутилмоқда.

Фестиваль ҳамкори — Pepsi савдо белгиси.

Реклама.