Рақамли платформалар оммалашиб бормоқда. Нега ҳозир бундай ўзгаришларга эътибор бериш ва биринчи бўлиб ўзгаришлардан ҳабардор бўлиш муҳим — бу ва бошқа саволларга «Рақамли бизнес моделлари: инструментлар, илғор тажрибалар, монетизация» форумида рақамли трансформация бўйича беш нафар маърузачи-мутахассис жавоб беради. Тадбир соат 9:30 бошланади. Қатнашиш бепул.

Кимлар учун қизиқарли бўлади

Тадбир банклар, чакана савдо тармоқлари, топ-менежмент вакиллари, IТ-директорлар, раҳбарлар ва замонавий шароитда бизнесни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган ҳар бир кишилар орасида йирик бизнеснинг рақамли тенденциялари соҳасидаги ахборотни бойитиш учун тайёрланган.

Амалиётчилар рақамли бизнес моделларини муҳокама қилишади ва қуйидаги саволларга жавоб беришади:

  • нима учун ҳозирда ўзгаришлар керак ва улар бизнес учун нимани англатади;
  • қандай қилиб энг кам харажат билан рақамли тизимга ўтиш ва янги даромадларга эришиш мумкин;
  • рақамли ислоҳот давомида ахборот хавфсизлигини қандай малакали қуриш керак;
  • нима учун лов-соде платформалар бизнесни автоматлаштириш учун энг яхши воситадир.

бундан ташқари, маърузачилар «Росбанкнинг» трансформацияси ва Ўзбекистон чакана бозоридаги тенденциялар ҳақида гапириб берадилар.

Сиз форумнинг тўлиқ дастури билан танишишингиз ва маърузачилар ҳақида маълумотни тадбирнинг расмий сайтида топишингиз мумкин.

Форум ҳамкорлари — Tune Consulting, Mars Solutions, Tenge Bank, ELMA, 65 apps, «Сколково».

Форум иштирокчиларига қўшилиб, йирик бизнеснинг янги рақамли тенденциялари ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлишингиз мумкин.

Манзил: Навои кўчаси, 1А, Регенсй Баллроом.

Реклама.