Президентининг 2021 йил 11 февралдаги хусусийлаштиришга тегишли фармонигамувофиқ «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз (133,7 млрд сўм) давлат улушини музокараларга оммавий таклиф этиш усули орқали сотиш таклифи жорий йилнинг январь ойида эълон қилинганди.

Grant Thornton халқаро компанияси ушбу битим бўйича агентлик маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган ва Dentons халқаро юридик фирмаси томонидан ҳуқуқий ҳамроҳлик қилинган.

Давактив агентлиги матбуот хизматининг хабар беришича, консультант тавсиясига асосан, шунингдек, талабгор томонидан таклиф этилган нархнинг юқорилиги ҳисобга олган ҳолда, SG ENGINEERING AND DEVELOPMENT МЧЖ тендер ғолиби деб топилди.


Маълумот учун, SG ENGINEERING AND DEVELOPMENT МЧЖ 2021 йилнинг ноябрь ойида ташкил этилган. Муҳaндислик излaнишлaри ва техник мaслaҳaтлaр бериш соҳaсидa фaолият кўрсатади. Ташкилотнинг устав фонди 9 млрд сўмни ташкил этади.

Компания ҳақида

«ЎзГАШКЛИТИ» ДУК 1963 йилда ташкил этилган ва ўз фаолиятини Ўзбекистон давлат муҳандислик-техник тадқиқотлар институти сифатида бошлаган.

Кейинчалик инвесторларга сотиш мақсадида 2021 йил август ойида масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этилган.

Майдони 0,21 гектар. Бино ва иншоотларнинг майдони 5 079 кв.метрни ташкил этади. Ходимларнинг умумий сони 738 киши. 2020 йил давомида «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК томонидан 104,1 млрд сўмлик ишлар бажарилиб, 4,6 млрд сўм соф фойда олинган.

Компаниянинг асосий активи бўлган профессионал ходимлар жамоаси шаҳарсозлик обектлари қурилишини лойиҳалаш соҳасида мураккаб лойиҳа ва тадқиқот ишларини бажаришга қодир.