«Ипак йўли гавҳари» XIV Тошкент халқаро кинофестивали арафасида «Ўзбекфильм» кичик павильонида фестивалнинг расмий дастури ўтказилиб, унинг доирасида бир қатор меморандумлар имзоланди. Бугун Янги Ўзбекистонда кино жадал ривожланмоқда, халқаро ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратилмоқда. Буларнинг барчаси Ўзбекистон президенти олиб бораётган сиёсат туфайли амалга ошди.

«Биз қўшма лойиҳаларни яратишга кучли туртки берадиган бизнес платформа яратмоқчимиз. Россия делегацияси билан музокаралар ўтказдик ва яқин икки йил ичида ўз самарасини намоён этишига ваъда берадиган лойиҳаларимиз ҳам аллақачон мавжуд. 14-сентябрь XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими арафасида биз иштирокчилар ўртасида қулай мулоқот муҳитини яратмоқчимиз. Ўзбекистон лойиҳаларига келсак, 15-сентябрь куни қатор давлатлар билан меморандумлар имзолашни режалаштирганмиз. Бугунги очилиш маросими ўзгача, ноодатий бўлади. Қизил гиламда делегациялар ва кинолойиҳаларни кўришни истаймиз», — деди бизнес-форум очилишида XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

Ўзбекистон кинематография агентлиги ва «Роскино» ташкилоти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги илк меморандум имзоланди.

«Мамлакатларимиз ўртасида меморандумнинг имзоланиши амалга оширилган ишларнинг ўзига хос асосланиши бугунги кунда ташкилотларимиз томонидан тизимли ишлар олиб бориладиган тадбирларнинг бутун рўйхати шакллантирилган. Бу ҳамкорликда ишлаб чиқиш, таълим дастури кабилардир. Бу йил биз „Роскино“ академияси деб номланган янги лойиҳани ишга туширдик. У соҳа мутахассисларини мамлакатлараро ҳамкорликда қайта тайёрлашга қаратилган. Ўйлайманки, қўйилган мақсадларга эришиш натижаларини доимий равишда назорат қилиб борувчи доимий комиссиямиз тузилади», — деди «Роскино» раҳбари Инна Шалито.


Санкт-Петербургдаги «Лендок» ҳужжатли фильмлар студияси директори Алексей Тельнов Ўзбекистон кинематография агентлиги билан меморандум имзолар экан, «Масжид» ҳужжатли фильмини яратиш ҳақида гапирди.

«Ушбу фильм Санкт-Петербургдаги амирлар Саид Абдулаҳадхон ва Саид Олимхон меросини турли одамлар ва уларнинг гувоҳликлари орқали ўрганиш ва кўришга уриниш ҳамда ўзига хос терговдир. Улар шимолий пойтахт ва Бухорони абадий боғлаган одамлардир. Янги лойиҳамизга келсак, „Масжид“ ҳужжатли фильми шарафига меморандум имзолаяпмиз. У Санкт-Петербургда масжид қурилиши ҳақида ҳикоя қилади. Шаҳримизда бўлганлар билади, масжид шаҳарнинг ҳар тарафидан кўриниб туради. Унинг қурилиш тарихи ҳайратланарли. У барча мамлакатлар мусулмонлар кучи билан қурилган. Бизнинг вазифамиз улкан картина яратиш ва у орқали Санкт-Петербург шунчаки масжид бор жой эмас, балки у биз дўст бўлган ва биз ташриф буюрадиган барча мамлакатлар мусулмонлари учун уй эканлигини кўрсатишдир», — деди Алексей Тельнов.

Бизнес-форум доирасида Ўзбекистон кинематография агентлиги билан Россиянинг Mars Media киностудияси ўртасида 1966 йил апрел ойида Тошкентда юз берган зилзила ҳақида бадиий филм яратиш бўйича меморандум ҳам имзоланди.

«Меморандумнинг имзоланиши кинематография соҳасидаги ҳамкорлигимизни ривожлантириш, қўшма лойиҳалар ишлаб чиқариш йўлида муҳим қадам бўлди. Бу йил биз фақат бизнес-форумда қатнашамиз, аммо яқин келажакда кинофестивалнинг танловлари ва бошқа дастурларида ҳам қатнашамиз деган умиддамиз», — деди Mars Media ижрочи директори Юлия Иванова.

Шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида қўшма ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди. Қирғизистон Республикаси Маданият, туризм, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ҳузуридаги Кинематография департаменти директори Муктали Бектеналиев нафақат бундай кенг кўламли кинофестивалда яна бир бор иштирок этганидан, балки «Бир куни Самарқандда» номли янги лойиҳа ишлаб чиқаришда қўшма ҳамкорликни бошланишидан хурсандлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Жами тўртта меморандум имзоланди. Ўзбекистон киноси кунида хорижий ҳамкорлар билан кино ишлаб чиқариш соҳасида яна бир қатор меморандум ва шартномалар имзоланиши режалаштирилган.

Реклама ҳуқуқлари асосида.