15 сентябрь куни режалаштирилган HY-232 Франкфурт — Тошкент йўналиши бўйича авиақатнов ҳаво кемасида вужудга келган техник носозлик туфайли бекор қилинди, дея хабар қилмоқда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати.

Ҳозирда барча йўловчилар Франкфурт шаҳридаги меҳмонхонага жойлаштирилган. Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилган.

«Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз, шунингдек, юзага келган вазиятни тўғри тушунишингизни сўраб қоламиз», — дейилган хабарда.