HONOR бренди ўзининг моделлари қаторини фаол равишда кенгайтирмоқда, бунда у барча нархлар диапозонида янги қурилмаларни тақдим этмоқда: оддий, аммо замонавий ечимлардан инновацион флагманларгача.

Ва яқинда Ўзбекистонда асосий камераси 64 Мп, катта экрани 90 Гц бўлган, Snapdragon 680 процессори ва тез қувватландирувчи ускунага ҳамда кундалик вазифаларни бажариш учун бошқа қатор афзалликларга эга уйғунлаштирилган HONOR Х8 сотувга чиқарилди.

Замонавий дизайн


HONOR Х8`нинг кўриниши айлана ҳосил қилмаган қиррали замонавий дизайнга эга. Ушбу афзаллик туфайли смартфон қўлдан тойиб кетмайди ва уни стол устидан осонгина олиш мумкин. Корпуснинг ясси томонлари замонавий телефоннинг услубини ўзига хос тарзда тўлдириб, тўртта камерали дизайни билан ҳамоҳанглик ҳосил қилади.

Смартфон қўлда деярли сезилмайди: у жуда ингичка — атиги 7,45 миллиметр ва енгил — атиги 177 грамм. Ушбу параметрлар туфайли HONOR Х8 узоқ муддатли фойдаланиш пайтида ноқулайлик туғдирмайди.

Гаджетнинг ўзига хос хусусияти — унинг зарбага чидамлилиги. HONOR Х8 мармар полга бир метр баландликдан тушиб кетганида синмаслиги айтилмоқда. Бу эса смартфон шим чўнтагидан тушиб қолса, унга ҳеч қандай зиён етказилмаслигини англатади.

Катта экран


HONOR X8 тақдим этилган янги смартфонда катта FullView экрани бўлиб, у 2388×1080 пикселли ўлчам ва 6,7 дюймли диагоналга эга. HONOR Х8`нинг муҳим афзалликларидан бири — дисплей ва корпуснинг мослиги — 93,6% фойдали экран майдони ва 1,1 миллиметргача бўлган юпқа ҳошия. Бу икки кўрсаткич туфайли экранда ҳошия умуман йўқдек туюлади.

Замонавий воқеликларда ҳамма жуда катта ҳажмдаги контентни қабул қилаётган бир вақтда телефонда акс этаётган тасвирнинг майинлиги айниқса муҳим. Ижтимоий тармоқлардаги иловаларда қулай скроллинг ва ўйинлардаги юқори сифатли расм IPS-экраннинг ютуғи бўлиб, унинг тасвирларни янгилаш частотаси 90 Гцга тенгдир.

Функционал камералар


HONOR Х8 бешта камерага эга: тўрттаси телефоннинг орқа томонида тўртбурчак блокда ва олд томондагиси экраннинг юмалоқ ёриқ жойида жойлашган. 16 мегапикселли фронтал сенсор ёрдамида фойдаланувчи деталлаштирилган фото ва видео ҳамда ён томон эффектини берадиган селфи олиш имконига эга. Шунингдек, олд тарафдаги камера учун юзни безаш режими мавжуд — унда камера алгоритмлари терни текислаш ва бошқа камчиликларни бартараф этишнинг оптимал даражасини автоматик равишда танлайди.

64 мегапикселли ўлчамга эга асосий камера кундузи видеонинг деталлаштирилган сифатини таъминлайди ва бунда сониясига 30 та кадрни 1080 пиксель ўлчамида олиш имконини беради. Бундан ташқари, камера иловасида видеони фронтал ва асосий камерадан бир вақтнинг ўзида олиш режими мавжуд. Бу эса влогларни олишда айни муддао.

HONOR Х8`да ўлчами 5 Мп бўлган ультра кенг бурчакли объектив ва ҳар бири 2 Мп бўлган иккита модуль ҳам мавжуд. Бу объективнинг қўлланилиши кадрда (асосий камерадан кўра) кўп сонли объектлар акс этган юқори сифатли суратларни олишга имконият яратади. Биттаси — 2 мегапикселли макромодуль «портрет» режимидаги хира фонларга, иккинчиси — «супермакро» режимида тасвирга тушириш учун ёрдам беради.

Юқори самарадорлик


HONOR Х8`да Qualcomm Snapdragon 680 процессори ўрнатилган. Смартфонда РАМ Turbo РАМ кенгайтириш технологияси ҳам мавжуд бўлиб, у оператив хотира ҳажмини 6 ГБ дан 8 ГБ гача оширади. Бу фойдаланилмаган иловаларни ҳажмини кичрайтириш ва кўп вазифали режимда фон жараёнларини тўхтатиш орқали амалга оширилади.

Фойдаланувчи учун иловалар, ўйинлар, видеолар, фотосуратлар, мусиқа ва бошқа контент учун 128 ГБ бўлган ички хотира мавжуд. 90 Гц экран, катта ҳажмдаги оператив хотира, энергия тежайдиган процессор ва етарли ҳажмдаги хотира смартфонни қотмасдан ишлашини таъминлайди — барча иловалар ва ўйинлар муаммосиз ишлайди.

Аккумулятор ва тез зарядлаш

Snapdragon 680 процессори нафақат иловаларнинг тез ишлашини ва мобиль ўйинлардан қулай фойдаланишни, балки энергия самарадорлиги туфайли автономликнинг юқори кўрсаткичларини ҳам таъминлайди. 4000 мАч телефон эгасига 13 соат YouTube видеоларини томоша қилиш, 19 соат веб-саҳифаларни кўриш ёки 9 соатгача мобиль ўйинларини ўйнаш имкониятини туҳфа қилади.

HONOR X8 комплектида кабель билан бирга 22,5 Вт қувватлаш блоки мавжуд. Ушбу жиҳоз тез зарядлаш технологиясига эга. У телефонни 1 соат ва 50 дақиқа ичида тўлиқ ва 10 дақиқада видео кўриш учун 3 соатга етадиган вақтга зарядлаш имконини беради.

Телефон созламаларидаги «Батарея» бўлимида «Ақлли зарядка» ва «Батареянинг ақлли сиғими» функцияларини ёқиш мумкин. Улар аккумуляторнинг хизмат муддатини узайтиради ва қувват учун оптимал параметрларни танлайди.

Хавфсизлик


HONOR Х8`да қувват тугмачасининг ўнг томонида жойлашган бармоқ излари сканери ва олд камерадаги юзни таниган ҳолда тез очиш технологияси мавжуд.

Қулай иш учун созламаларда бешта бармоқ изини рўйхатдан ўтказиш мумкин — бу фойдаланувчи қурилмани қандай ушлаб туришидан қатъи назар, телефонни ҳар қандай қўл билан қулфдан чиқаришга ёки ишончли шахсларнинг бармоқ изларини қўшишга имкон беради. Телефондан ташқари сиз бармоқ изингиз билан танланган иловаларни ёки «шахсий» бўлимни очишингиз мумкин.

Қурилма афзалликлари

Фаол фойдаланувчилар учун HONOR Х8 фойдали функция — экранда иккита иловани бир вақтнинг ўзида ишга тушириш имкониятига эга. Масалан, экраннинг юқори қисмида YouTube видеосини томоша қилиш ва пастки қисмида мессенжерда суҳбатлашиш мумкин.

Функцияни фаоллаштириш учун бармоғингизни экраннинг четидан тортиб, ён менюни очиш учун ушлаб туриш кифоя, ундан ҳар қандай иловани дисплейнинг пастки ёки юқори қисмига кўчиришингиз мумкин.

HONOR Х8 созламаларида скриншотларни олиш учун қулай имкониятлар мавжуд: бармоқ суякчалари билан секин қоқиш, учта бармоғингизни экрандан пастга силжитиш, экраннинг бир қисмини олиш учун экраннинг керакли майдонини бармоқ суякчалари билан айлантириб юргизиш. Шунингдек, бармоқ суякчалари билан чизилган S ҳарфи билан узун скриншотни олиш мумкин.

HONOR Х8 контактсиз уланиш ва тўлов учун NFC-модулга эга бўлди. NFC туфайли фойдаланувчи ҳар сафар транспорт картасини қидиришига ҳожат йўқ. Бунинг ўрнига сиз АТТО иловасида жамоат транспорти учун смартфонингиз орқали тўлашингиз мумкин.

Ўзбекистондаги нархи


Ўзбекистондаги мижозлар учун HONOR Х8`нинг учта ранги мавжуд: «титан кумуш», «мовий океан» ва «қоп-қора». Янги жиҳоз бир йиллик кафолат, замонавий дизайн ва ингичка корпус, сифатли камералар, самарали ички тузилма ва юқори сифатли автономликка эга тезкор зарядлаш хусусиятларини ҳамда иккита SIM-карта ва Google-cервисларини ўз ичига олган смартфондир.

Смартфон Elmakon, Texnomart дўконларида ва HONOR Х8 смартфон брендининг ҳамкор каналларида 3 099 000 сўмдан сотилмоқда. HONOR Х8 телефонини 15 сентябргача харид қилиб, симсиз колонкани совға сифатида олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.