Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бош бошқармаси август ойида Тошкент шаҳрида ишга туширилган онлайн режимида ишловчи стационар радарлар бўйича маълумот берди.

Августда йўлларда онлайн режимида ишловчи 14 стационар радар пайдо бўлган. Уларнинг барчаси Олмазор туманида ўрнатилган.

Фото: ЙҲХХ ахборот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 2020 ўтган йилнинг октябрь ойида пойтахт чорраҳаларига ўрнатилган видеокамералар учун дастурий таъминот лицензия муддати тугади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш бошқармаси. Ҳокимлик камераларни қайта ишга тушириш учун АутоCон тизимини маҳаллий ишлаб чиқарувчидан 1,1 млрд сўмга сотиб олиши режалаштирилган.

2020 йилнинг декабрь ойида тадбиркорларга 2021 йил 1 мартдан бошлаб автомобиль йўлларида фото ва видео фиксация воситаларини ўрнатишга рухсат берилиши маълум бўлди. 2021−2022 йилларда республика бўйича жами 3356 та интеллектуал видеокамера ва 763 та стационар радар, жумладан, Тошкентда жами 2574 та фото ва видео регистратор ўрнатилиши режалаштирилган.