5 сентябрь Ўзбекистондаги энг йирик савдо марказларидан бири — Ибн Сино СМ қурилиши билан шуғулланаётган Stroymart компанияси икки йиллигини кенг кўламда нишонлади.


Тадбир жуда кўп меҳмонларни тўплади, уларнинг орасида ўзбек эстрадаси юлдузлари, актёрлар, спортчилар, таниқли блогерлар, инфлюенсерлар ва бошқалар ҳам бор эди.


Дўкон эгалари ўртасида оламшумул ва узоқ кутилган Skyworth EV6 электромобили, шунингдек, барча келганлар орасида маиший техника ютуқлари ўйналиши байрамга уланиб кетди.


Қувноқ муҳит, мижозлар учун байрам, санъаткорларнинг чиқишлари, байрамона салют ва рақслар Stroymart туғилган кунига ташкилотчилар томонидан тайёрланган сюрпризларнинг кичик бир қисми бўлди.


Тадбир кўлами лойиҳанинг ўзига тўлиқ мос келди. Ахир, Ибн Сино — турли йўналишдаги 6849 дўкон, фуд-корт, кўнгилочар боғ, 6000 дан ортиқ автомобиль учун тураргоҳ ҳамда бизнесни иложи борича ишончли ва муваффақиятли қуриш имкониятини ўзида бирлаштирган ультра замонавий, етти қаватли савдо марказидир.


Унинг очилиш маросими 2023 йилнинг иккинчи чорагига режалаштирилган.

Реклама ҳуқуқлари асосида.