Бектемир тумани «Шарқ» постидаги ЙПХ масканида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган М. исмли шахс ўзининг вояга етмаган қизи орқали кучли таъсир кўрсатувчи дориларни олиб ўтмоқчи бўлганда қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор профилактика тадбирлар давомида 12 дона «Тропикамид» ва 256 дона «Регапен» психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Гумонланувчининг айтиши бўйича у дори воситаларини ўзининг Ш. исмли танишига тўрт млн сўм эвазига сотишни режа қилган. Шунингдек, у қизининг бу ҳолатдан хабари бўлмаганини ҳам қўшимча қилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 251−1-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.