Президентнинг 2022 йил 11 августдаги «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 8-бандига мувофиқ, 2022−2023 йилларда ижтимоий соҳа объектларини чиқинди контейнерлари билан қўшимча жиҳозлаш бўйича манзилли дастур тасдиқланди, дея хабар бермоқда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати.

Бунда чиқинди контейнерлари билан жиҳозлаш маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш учун иккита кредит ажратишини маълум қилинганди. Молиявий пакет Хоразм вилоятида зарур инфратузилмани модернизация қилиш учун 50 млн доллар ва Қорақалпоғистонда шу каби мақсадлар учун 70 млн долларлик кредитдан иборат.