Ўрта Чирчиқ туманида фуқаролар ва банк ходимлари 2 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштирганликда гумонланган шахслар аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Терговга қадар текширувлар давомида бу ишни «N-M.» ва «Т.Н.» хусусий корхоналарини норасмий бошқариб келган У.Б. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки мутасаддилари амалга оширгани маълум бўлди.

Улар «E.M.» МЧЖга тегишли бинолар ертўласининг ҳар бирини бозор баҳоси 1,5 млрд ва 1,9 млрд сўмни ташкил этиши ҳақида сохта баҳолаш хулосаларини тайёрлаб, банк филиалидан ажратилган жами 2 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган, дейилади хабарда.

Ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.