Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов душанба кунги анънавий брифингда Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтадаги иш режасидан ўрин олган тадбирлар ҳақида ахборот берди, дея маълум қилди «Газета.uz» мухбири.

Президент Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити иштирокчилари ва иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилади.

Бундан ташқари, Самарқандда ўтадиган олий даражадаги ШҲТ саммитига тайёргарлик юзасидан бир нечта тақдимотлар билан танишади.

Қолаверса, президент ҳафта давомида мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган бир қатор муҳокамаларни ҳам ўтказиши режалаштирилган.