Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни биринчи президент Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.

Хотира тадбирида Ислом Каримовнинг халқ манфаати йўлидаги хизматлари ёдга олинди. Қуръон тиловат қилинди. Маросимда Татьяна Каримова Олий Мажлис, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам қатнашди.

«Ислом Каримов бундан ўттиз бир йил олдин мамлакатимизнинг миллий мустақиллигини дунёга эълон қилган эди. Бу давлатчилигимизни ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлди. Шу боис, Биринчи президентимизга ҳурмат ўз тарихимизга ҳурмат ифодасидир», — дейилади хабарда.

Давлат раҳбари устозларни қадрлаш ва ҳамиша ёдга олиш кераклигини, бу ёш авлодга ўрнак бўлишини таъкидлади. Мазкур тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.

Фото