Тошкент шаҳар ИИББ томонидан август ойи бошида олиб қўйилган йирик миқдордаги қалбаки АҚШ долларининг тайёрлаш ва ўтказишга алоқадор шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг 27 август куни хабар беришича, 4 август куни ўтказилган махсус тадбирда фуқаро Ботир Э. қўлга олиниб, унинг Spark автомобилидан 15,7 минг қалбаки АҚШ доллари топилган.


ИИББ Эксперт-криминалистика маркази экспертларининг хулосасига кўра, 157 дона 100 доллар, 7 дона 10 доллар ва 2 дона 1 доллар қийматидаги купюралар қалбаки усулда тайёрланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми (Қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор-тергов тадбирлар олиб борилмоқда.