Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжоннинг бир гуруҳ фуқароларини мукофотлади. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.

Мукофот икки давлат ўртасидаги азалий дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, илм-фан ва маданий-гуманитар алоқаларни амалий маъно-мазмун ҳамда янги ташаббуслар билан бойитиш, икки мамлакатнинг қардош халқлари ўртасидаги биродарлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун берилмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони

Маммадова Гулянақ Закир қизи — Р. Бейбутов номидаги Озарбайжон давлат мусиқа театри вокалисти.

«Дўстлик» ордени

Мустафаев Шаҳин Мажид ўғли — Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг академик З.М. Бунядов номидаги шарқшунослик институти бўлим мудири, академик;

Аскаров Рамиз Бахшали ўғли — Боку давлат университети туркология кафедраси мудири, профессор;

Биннатова Алмас Қасим қизи — Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг Низомий номидаги Адабиёт институти «Озарбайжон — Туркманистон — Ўзбекистон адабий алоқалари» бўлими мудири.