Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-июль ойларида энг кўп буғдой, шакарқамиш ва маргарин импорт қилди. Бу Давлат статистика қўмитасининг импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли маълумотларида акс этган.

Импорт қилинган маҳсулотлар:

  • буғдой — 422,4 млн долларга;
  • шакарқамиш — 251,7 млн долларга;
  • маргарин маҳсулотлари — 173,3 млн долларга;
  • қорамол гўшти — 116,4 млн долларга;
  • буғдой уни — 72,7 млн долларга;
  • какао ва шоколад — 61,5 млн долларга;
  • картошка — 57,2 млн долларга;
  • сут маҳсулотлари — 45,4 млн долларга;
  • болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари — 41,8 млн долларга;
  • банан — 29,4 млн долларга;
  • чой — 27 млн долларга;
  • парранда гўшти — 25,4 млн долларга;
  • маккажўхори — 22,6 млн долларга;
  • кофе — 17 млн долларга;
  • қандолат маҳсулотлари — 14,3 млн долларга.

Аввалроқ, Ўзбекистон 7 ойда 550 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилгани, энг кўп маҳсулот Қозоғистон ва Россияга етказиб берилгани ҳақида ёзгандик. Қолаверса, йил бошидан бери Фарғона (165,8 минг тонна), Самарқанд (106,1 минг тонна) ва Тошкент вилояти (101,9 минг тонна) экспорт борасида етакчиликни сақлаб қолмоқда.