Чирчиқ шаҳридаги оқова сув тозалаш иншооти $22,2 млнга реконструкция қилинади

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Чирчиқ шаҳрида оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича умумий қиймати $22,2 млнга тенг шартнома имзоланди. Лойиҳа натижасида шаҳар аҳолисининг марказлашган оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик даражаси 84 фоизга етказилади.

Талабалар учун тўлов-шартномани онлайн юклаб олиш имконияти яратилди

5 сентябрдан барча босқич талабалари kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда тўлов-шартномаларни онлайн юклаб олишлари мумкин бўлади.

ДТМ: Апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди

Давлат тест маркази ОТМларга кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган абитуриентлардан апеллация аризаларини қабул қилишни бошлади. Шикоятларни кўриб чиқиш эса 7 сентябрдан амалга оширилади.

Ўзбекистон илк бор болалар учун ковидга қарши Pfizer вакцинасини қабул қилиб олди

Ўзбекистонга COVAX механизми доирасида илк бор ковидга қарши 201 600 доза Pfizer болалар вакцинаси келтирилди, бу Европа Иттифоқи ва Швеция ҳукуматининг хайрияси ҳисобланади. Ҳозирга қадар ушбу дастур орқали мамлакатга олиб келинган вакциналар сони 21,2 млн дозага етди.

Хорижий ОТМларда ўқиётган айрим талабаларнинг контрактини давлат ҳисобидан тўлаб бериш таклиф этилди

Олий таълим вазирлиги педагогларни тайёрловчи хорижий ОТМларда ўқиётган айрим талабаларнинг тўлов-контракт пулини давлат томонидан тўлаб беришни таклиф қилди. Бунинг учун икки босқичли танлов ўтказилади. Ундан муваффақиятли ўтган талаба ўқишни тамомлагач, камида 3 йил ишлаб бериши керак бўлади.

Ўзбекистон 7 ойда $550 млнлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди

Ўзбекистон 7 ойда 550 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди, энг кўп маҳсулот Қозоғистон ва Россияга етказиб берилган. Қолаверса, йил бошидан бери Фарғона (165,8 минг тонна), Самарқанд (106,1 минг тонна) ва Тошкент вилояти (101,9 минг тонна) экспорт борасида етакчиликни сақлаб қолмоқда.

Байрам кунлари об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади — Ўзгидромет

Байрам кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади, ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Кечалари ва тонгги вақтларда ҳаво салқинлашади. Ҳафта давомида ёғингарчиликлар кутилмаяпти.

Экологлар қайта очилган Миллий боғдаги дарахтларга зарар етганини тасдиқлади

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси беш йиллик реконструкциядан сўнг, қайта очилган Миллий боғдаги дарахтларга зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Кейинроқ эса хабар ўчириб ташланди.

Ўзбекистон 7 ойда $422 млнлик буғдой импорт қилди

Январь-июль ойларида Ўзбекистон энг кўп буғдой ($422,4 млн), шакарқамиш ($251,7 млн), маргарин ($173,3 млн) ва қорамол гўшти ($116,4 млн), буғдой уни ($72,7 млн) импорт қилди.

Сирдарёда боланинг оёғи ариқ панжарасига тиқилиб қолди. ФВВ болаларни қаровсиз қолдирмасликка чақирди

Гулистонда оёғи ариққа тиқилиб қолган болага қутқарувчилар ёрдам кўрсатди, у жароҳат олмади. ФВВ ота-оналарни ўз фарзандларини қаровсиз қолдирмасликка чақирди.

«Моргдан уйига олиб кетаётган бўлган». ИИВ Тошкентда эркак аёлининг мурдасини икки кун машинада олиб юргани ҳақида

Тармоқларда эр ўз аёлини ўлдириб, 2 кун давомида машинада олиб юргани айтилган видео тарқалди. ИИВ тасвирлар аслида, фуқаро аёлининг мурдасини уйига дафн учун олиб кетаётганида суратга олинганини маълум қилди. Марҳума «чап тухумдон кистаси ёрилиши, ички қон йўқотиш»дан вафот этгани айтилмоқда.

Фарғонада онасини калтаклагани учун отасини ўлдирган йигит 10 йилга қамалди

Данғара туманида ногирон онасини ургани учун отасини ўлдириб қўйган 25 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Унинг кўрсатмасига кўра, отаси спиртли ичимликка ружу қўйган ва онасини мунтазам калтаклаб келган. Йигит ушбу жинояти учун 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзоди маъқулланди

Депутатлар 16 июлдан бери бўш турган қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитовнинг номзодини маъқуллади. У бунга қадар инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

ДХХ томонидан учта ҳолатда $45 минг пора олаётган адвокатлар ушланди

Тошкентда адвокат солиқ текширувидаги ҳуқуқбузарлик учун молиявий жарима қўлламаслик эвазига тадбиркордан 23 минг доллар олганликда гумонланмоқда. Яна икки ҳолатда адвокатлар маҳбуслар жазосини енгилроғига алмаштиришни ҳал қилиб бериш учун 22 минг доллар олганликда гумонланиб, қўлга олинган.

Фарғонада ИИБ ходимлари мастлигини текшириш учун олиб кетаётган фуқаро йўлда вафот этди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида ИИБ ходимлари мастлигини текшириш учун олиб кетаётган фуқаро вафот этди. Судга оид тиббий экспертиза унинг ўлимига бир қанча сурункали касалликлар сабаб бўлганини қайд этди. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола ва фотоматериаллар:

Фото: Президент Урганчда Жалолиддин Мангубердининг янги ҳайкалини очиб берди

Урганчда Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуаси очилди. 25 мертрлик ҳайкалда саркарда «тулпор жиловини маҳкам тутиб, юрт ҳимоясига отланиб тургани тасвирланган». Унинг олдида Қуръони карим оятлари, саркарданинг шажараси ёзилган, оғирлиги 32 кг, баландлиги 30 см бўлган битиктош нусхаси ўрнатилган.

«ОТМ ва талаба ўртасида дўстона муносабат бўлиши керак» — Берн университети докторанти Зариф Ибрагимов билан суҳбат

«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — халқаро математика олимпиадаси совриндори, Швейцариянинг Берн университети докторанти Зариф Ибрагимов. У «Газета.uz» га Ўзбекистон ва хориждаги таълимнинг фарқлари, чет элдаги ҳаёт тарзи ва дуч келган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди.