Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Тошкент вилояти ИИБ томонидан Ўрта Чирчиқ туманида ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатнинг олди олинди, деб хабар берди департамент матбуот хизмати.

Аниқланишича, Ўрта Чирчиқ туманида фуқаро М.Ч. бошқа бир фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга «Дархон» МФЙ ҳудудидаги 15 сотих бўш ер майдонини танишлари орқали 15 минг доллар эвазига расмийлаштириб беришини ваъда қилади. Ўтказилган тадбирда гумонланувчи олдиндан 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.