Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида иштирок этади.

Президент Қорақалпоғистонга сўнгги бор, июль бошида Нукусда кузатилган намойишлардан сўнг, 2 ва 3 июль кунлари ташриф буюрганди. Ўшанда у «сохта шиорларни ўзига ниқоб қилиб олган ҳолда, фуқароларнинг ишончига кириб, тартибсизликлар келтириб чиқарди, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини эгаллаб олишга уринди», дея таъкидлаганди.

Шу кунларда Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгеси депутати этиб сайлангани ҳақида ҳам ёзгандик.