Чоршанба куни Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги Қорақир массиви ҳудудида қамишзорларда ёнғин юзага келди, дея хабар қилди Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

ФВВнинг 107 нафар ходимидан иборат ёнғин-қутқарув бригадалари зудлик билан ёнғин жойига етиб борган. Ёнғин чуқур ботқоқлик ҳудудида бўлганлиги сабабли ФВВ ёнғин-қутқарув техникаларидан фойдаланишнинг имкони бўлмади. Шу сабабли ёнғин қўлда ишлатиладиган асбоб-анжомлар орқали бартараф этилмоқда.

Бугун ёнғинни ўчиришга Мудофаа вазирлигининг махсус вертолёти ҳам жалб қилинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёнғин 100 гектар майдонни қамраб олган бўлиб, унинг 80 фоизини ўчиришга эришилди. Яқин соатлар ичида ёнғин тўлиқ ўчирилади.

Ушбу майдон аҳоли пунктларидан узоқда жойлашганлиги сабабли аҳолига ва уларнинг мол-мулкларига хавф солмаган, дея қ қилайд этди ФВВ.