21 август куни Афғонистон фуқаролари томонидан Ўзбекистон Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш билан боғлиқ Пайғамбар ороли (Сурхондарё вилояти) ҳудудида юз берган ҳодиса муҳокама қилинди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Учрашув давомида ҳар икки томондан ҳам мазкур ҳудудда тарангликни юзага келтирган айрим қоидабузарликларга йўл қўйилгани қайд этилди.

Ҳозирги пайтда ҳодиса юзасидан пухта текширувлар ўтказмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси икки нафар ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдиради, олти нафар яраланганларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ушланган шахсларни ўз ватанига қайтаришга тайёрлаш жараёнлари якунланмоқда», — дейилади баёнотда.

Ҳар икки томон тинчлик тарафдори эканлигини, барча масалалар ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва бир-бирига ҳурмат асосида ҳал этилишини тасдиқладилар.