High Speed Logistics транспорт ва экспедиторлик компанияси Ўзбекистон билан Европа, Яқин Шарқ давлатлари, Эрон, Россия, Хитой, БАА, Покистон, Ҳиндистон, Малайзия, Сингапур ва бошқа мамлакатлар ўртасида автомобиль, темир йўл ва авиациа орқали юк ташиш хизматларини таклиф этади.


Мослашувчан нарх сиёсати, малакали кадрлар, тезкор ёндашув, масъулият ва профессионаллик, шунингдек, юк ташиш учун қулай схемаларни ишлаб чиқиш қобилияти компанияга йирик ташкилотлар тортиб, индивидуал тадбиркоргача, умуман олганда, барча тоифадаги мижозларнинг эҳтиёжлари учун энг оптимал ечимларни топиб бериш имконини яратади.

Бугунги кунда HSL компанияси томонидан қуйидаги хизматлар кўрсатиб келинмоқда:

Автомобилда юк ташиш — юкни жўнатувчидан қабул қилувчига қўшимча юклаш ва туширишларсиз етказиб бериш. Бу эса етказиб бериш тезлигини ошириб, юкнинг шикастланиш хавфини, шунингдек, ташишнинг умумий нархини сезиларли даражада камайтиради. Автомобилда юк ташишнинг катта афзаллиги, бу — автомобиль йўлларининг кенг тармоқлилиги ҳамда темир йўллардан мустақиллиги, индивидуал йўналишларни тузиш имконини беришидир.

Йиғма юкларни ташиш — турли хил мижозларнинг кичик ўлчамли юкларини битта транспорт воситасида, бир йўналишда ташиш. Компания Хитой, Туркия ва Европа давлатларидан Ўзбекистонга йиғма юкларни ташиш хизматини таклиф этади.


Мультимодал юк ташиш — турли хил транспорт воситаларидан, масалан, поезд, кема, автомобиль ва бошқалар орқали юкларни етказиб бериш. Мультимодал юк ташишни ташкил этишда максимал самарадорлик ва пул харажатларини тежаш учун компания йўналишнинг ҳар бир қисми учун мақбул транспорт туридан фойдалананиб, ҳар бир босқичда жараённи назорат қилган ҳолда юкларни ўз вақтида етказиб беришни таъминлайди.

Темир йўл орқали юк ташиш — исталган йўналишда темир йўл орқали юкларни етказиб бериш. Ушбу хизмат нархлар арзонлиги, аниқлик, хавфсизлик ва юкларни кузатиб бориш имконияти билан ажралиб туради.

Авиа юк ташиш — юкларни дунёнинг исталган нуқтасига тезкор етказиб бериш. HSL компанияси юқори сифатли авиа юк ташиш хизматларини таклиф қилади.


2005 йилдан буён кўрсатиб келинаётган транспорт хизматларининг сифати ва ишончлилиги компания обрўсининг ажралмас қисми ҳисобланади. Компания хавфсиз, тезкор ва ишончли транспорт хизматлари ҳамёнбоп нархларда таклиф этади.

HSL — мижозларни ишончини қозонган ва уларнинг ҳурматига сазовор бўлган 17-йиллик компания.

Хизматлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун телефонлар: (+998) 97−540−22−22, (+998) 71−250−77−37.
Манзил: Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 81, квартира 13.

Сайт: hsl.uz
Telegram: t.me/hsluz
Instagram: @hsl.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.