Таълим ташкилотларида дарс жараёнлари 5 сентябрдан бошланади, деб хабар бермоқда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим инспекцияси матбуот хизмати.

Аввалроқ, президентнинг 2021 йил декабрь ойидаги фармонига асосан Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олиши ҳақида ёзгандик:

  • 1 сентябрь (пайшанба) — байрам куни;
  • 2 сентябрь (жума) — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
  • 3 сентябрь (шанба) — ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, бунда 5 кунлик ишловчилар учун одатдагидек дам олиш куни ҳисобланади;
  • 4 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.

Шунга кўра, 5 сентябрь — душанба куни барча таълим муассасалари учун 2022/2023 ўқув йилининг илк ўқиш куни бўлади.