«Халқ банки»нинг Андижон вилоятидаги филиали мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилганда терговга қадар текширув ўтказилган.

Банкнинг Булоқбоши филиали кассири ҳамда бухгалтер назоратчиси вазифаларида ишлаган икки ходими жорий йилнинг 16−25 июль кунлари ўзларига бириктирилган 3 та банкоматга нақд пулларни жойлаштириш вақтида жами 111 млн сўмни ўзлаштириб олганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, текширув давомида етказилган зарар собиқ банк ходимлари томонидан тўлиқ қопланган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.