Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ иккита ҳудудда ноқонуний ўқишга киритиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади, деб хабар берди Департамент матбуот хизмати.

Қўқон шаҳрида ўтказилган тадбирда фуқаро А. А. бошқа бир фуқаро С.нинг ишончига кириб, унинг қизини 10200 доллар эвазига Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади. У келишилган пулнинг 5000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида ўтказилган тадбирда фуқаро Ш.Ў. бошқа бир фуқаро Ў.ни танишлари ёрдамида 1800 доллар эвазига Тошкент молия институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади. У келишилган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик), 28 ва 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.