8 август куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди. Давлат тест маркази абитуриентлар ўз натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкинлигини маълум қилди.

my.dtm.uz сайтининг Natijani olish бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.dtm.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

ДТМнинг Telegram ботларига абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:

  • @edtmmandatbot
  • @edtmmandat1bot
  • @edtmmandat2bot
  • @edtmmandat3bot
  • @edtmmandat4bot

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

Бундан ташқари, ДТМ ёғингарчилик туфайли Наманган вилоятида тест синовлари кеч бошлангани ҳақида хабар қилди. Унга кўра, 10 август куни 1-сменада Наманган вилоятидан ташқари барча ҳудудларда тест синови 07:00 да бошланди.

Наманган вилоятида тинимсиз ёмғир сабаб абитуриентлар барча текширувлардан ўтказилиб, усти ёпиқ, ёмғирдан ҳимоянланган жойларга жойлаштирилди.

Ёмғир тиниши билан улар ўз жойларига жойлаштирилиб, қуйидаги вақтларда тест синови бошланди:

  • Баркамол авлод спорт мажмуаси (1-сектор)да — 08:13 да;
  • Динамо стадиони (2-сектор)да — 08:20 да;
  • Навбаҳор-Умид стадиони (3-сектор)да — 08:00 да.

Барча ҳудудлардаги тест синовлари бошланган вақтдан бошлаб тўлиқ 3 соат давом этади.