Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди, деб хабар берди Департамент матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, «X.S.» фермер хўжалиги раҳбари К.А. ва бошқалар ушбу хўжаликка тегишли ер майдонининг 4 гектарини фуқаро О. га 42 минг долларга сотишга келишади. Улар келишилган пулнинг 26,2 минг долларини олиб, кейинчалик фарзанди С.А. орқали яна 15,8 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.