Давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича 2022 йилнинг 2-чораги якуний натижалари рейтинги эълон қилинди.

Баҳолаш ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар тақдим этган маълумотларга асосланди, дея хабар бермоқда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК матбуот хизмати.

Ахборот ва киберхавфсизлик таъминланган Топ-10 ташкилотлар рўйхати:

  1. Адлия вазирлиги — 97.3 балл;
  2. Марказий банк — 97 балл;
  3. Давлат статистика қўмитаси — 95.2 балл;
  4. Давлат божхона қўмитаси — 95.1 балл;
  5. Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банки — 95.1 балл;
  6. Фарғона вилояти хокимлиги — 94.6 балл;
  7. Давлат активларини бошқариш агентлиги — 92.6 балл;
  8. Навоий кон-металлургия комбинати — 92.3 балл;
  9. Тошкент шаҳар хокимлиги — 91.9 балл;
  10. Наманган вилояти хокимлиги — 91.7 балл.

Эслатиб ўтамиз, президент апрель ойи ўрталарида «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонунни имзолаганди. Унга кўра, давлат органларининг ахборот ресурслари ва тизимлари мажбурий тартибда киберхавфсизлик экспертизасидан ўтказилади. ДХХ эса киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли орган этиб белгиланди.

Июнь ўрталарида ИИВ Киберхавфизлик маркази раҳбари сўнгги уч йилда кибержиноятлар сони 8,3 бараварга ортиб кетганини маълум қилганди. «Ҳозирги кунда банк мижозларининг шахсий маълумотларини олган ҳолда микрокредит расмийлаштириш ҳолатлари жуда кучайиб боряпти», — деганди Беҳзод Мамажонов.