Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб Twitter, WeChat ва «Вконтакте» ижтимоий тармоқларига қўйилган чеклов бекор қилинди. Шунга кўра, «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси ўтган йилнинг ёзида «қора рўйхат»га киритган ижтимоий тармоқлар қонунбузарлар реестридан чиқарилди.

Мазкур рўйхатда фақат TikTok қолмоқда. АОКАнинг маълум қилишича, ушбу платформани ҳам блокдан чиқариш борасида музокаралар давом этмоқда.

Расмийлар ҳозирча мазкур ижтимоий тармоқларнинг блокланишида келтирилган важлар — Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари қайта ишланадиган серверларни мамлакат ичида жойлаштириш масаласи қай даражада ҳал этилган ёки йўқлиги ҳақида ахборот бермади.

Хўш, ижтимоий тармоқларга кириш имконияти тикланганига ўзбекистонликлар, жумладан, Twitter ҳамда Telegram фойдаланувчилари қандай муносабат билдирди? «Газета.uz» эътиборга молик ва қизиқ фикрларнинг барчасини бир материалга тўплади.

1 йилдан кўпроқ блокда турган, шундай бўлса-да, VPN орқали ишлаб турган Twitter`да нима гап?

Кузатишимиз бўйича, Twitter блокланган вақтда кўпчилик VPN`ни ёқиб-ўчиришга эринганидан, шунчаки тармоққа кирмай қўйган фойдаланувчилар қайтяпт. Шунингдек, блогерлар ўзларининг бошқа тармоқларида ҳам Twitter саҳифаларини обуначиларига улашишни бошлаб юборди.

Ҳуқуқшунос, блогер Хушнудбек Худойбердиев агар ҳозир ёш бўлганида бирор ҳештегни трендга чиқариб қўйишини ёзди.

У, шунингдек, компьютердан Twitter`га кириш бошқача ҳиссиёт беришини ҳам қўшимча қилган.

«Бемалолхўжа» номи остидаги фойдаланувчи (айрим манбаларда унинг Профессионал футбол лигаси раҳбари эканлиги айтилади) эса VPN`ни ўчириб ташлаш кераклиги тўғрисида савол қўйган.

Блогер Умид Гафуров эса барчани табриклади.

Бошқа фойдаланувчилар ҳам VPN масаласида савол билан юзланган. Унга блогер Дилшод Ҳошимов эса қуйидагича жавоб берган:

Журналист Усмон Ибодов эса Twitter блокдан ечилганини поездда вақти билган чамаси, ўша вақтни ўзидаёқ твит ёзган.

Блогер Нурбек Алимов эса VPN`сиз твит ёзиб, базавий ҳуқуқ қайтарилгани учун ҳеч кимга раҳмат айтмаслигини маълум қилибди.

Спорт журналисти Даврон Файзиев ҳам узоқ вақтлик танаффусдан сўнг Twitter`га қайтди.

Блогер Хушнудбекдан сарказм:

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ўзбекистонликларнинг «қонуний ҳақлари қисман қайтариб берилганини» айтди.

Иқтисодчи, шунингдек, Twitter блокдан очилгани муносабати билан «хонадонларда байрам шукуҳи» кезиб юрганини ёзиб қолдирди.

«Бақироқ Бамбр» эса (манбаларнинг айтишича, ушбу аккаунт эгаси журналист Муҳрим Аъзамхўжаев) Беҳзод Ҳошимовнинг твитини давом эттириб, ўз таклифини билдирди.

Хушнудбек Худойбердиев эса мазкур твит остига шундай изоҳ қолдирган:

Умид Гафуров эса унга кимдир мазкур янгилик ҳақида 1 ой аввал айтганида кулиб юборишини ёзган:

«Кама Ноир» эса аввалдан Twitter`да бўлган фойдаланувчиларга мурожаат қилмоқда:

Журналист Қаҳрамон Асланов эса Twitter очилиши муносабати билан ўзи билган фойдаланувчилардан қандай твит кутганлиги ҳақида ёзган.

Telegram фойдаланувчиларида нима гап?

Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов мазкур ҳолатга қуйидагича изоҳ қолдирди: «Блоклаш — фақат зарар ва аҳмоқлик».

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг фикрича, «ахборот маконини ёпиб қўйиш, фикрлар плюрализмига тўсқинлик қилишга уринишлар жамиятнинг тараққиётига хизмат қилмай, аксинча, уни орқага тортиши — исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат».

Davletovuz эса «блоклашнинг ўзи калта ўйланган қадамлигини» қайд этди. «Блоклаш ҳеч қачон ечим бўлмаган. Мазкур ўзгаришлар катта эҳтимол билан Президент администрациясидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Эслатиб ўтамиз, яқинда Сардор Умрзаков администрация раҳбари сифатида иш бошлади», — деди у.

«Safar» Telegram-каналида ёзилишича, «шу яшаб турган замонимиз бир ажойиб-у, ғаройиб». «Twitter`нинг очилиши ЎзНетда резонансли воқеа сифатида қаралмоқда, блогерлар буни тасдиқлаб ёзишмоқда. Кўриб қувонасан, албатта, блоклаш чиндан ҳам ёмонлигини ўйлайсан. Аслида, оддий воқеа булар, «тонировка»нинг арзон бўлиши, ижтимоий тармоқлар блокланмаслиги шунчаки оддий ҳол бўлиши зарур. Ҳай, шунисига ҳам кўп раҳмат», — дейилади постда.

Хушнудбек Худойбердиев эса Twitter яхши жой эканлигини айтди. «Бошида тушуниш бироз қийин бўладию, лекин бир тушуниб олинса, адекват, кенг дунёқарашли ва зиёли инсонлар кўп у ерда», — деб ёзди у.

Иқтисодчи, блогер Отабек Бакиров «хатолардан бири тузатилгани учун раҳмат айтилмаслигини» таъкидлаган.

«Ўтган йили июлда Twitter ва яна қатор ижтимоий тармоқларнинг блокланиши янги даврда йўл қўйилган хатолардан бири эди. Бу хатога раҳматли Ислом Каримов ёки қамоқда ўтирган собиқ эпоха номаълум оталаридан кимдир томонидан йўлга қўйгани йўқ. Шу замон, шу макон эгаларининг хатоси эди бу. Хато олти йилдан бери янги деб келинаётган Ўзбекистонга нисбатан ташқарида анча кўп репутацион саволларни кун тартибига олиб чиқди. Ичкарида зеҳниятда ахборот автократияси қаттиқлашаётгани, жамиятни ахборот билан эмас, қўрқув ва назорат билан бошқаришга ўтилаётгани ҳақида фикрлар пайдо бўлишига ва кенгайишига етарлича асослар яратди», — деб ёзади иқтисодчи.

Бакиров, шунингдек, энди нима бўлишини сўрамоқда ва бир қатор саволларни ўртага қўймоқда.

«Ўзтвиттерда цензураланмаган ва битта нуқтадан бошқарилмайдиган фикрнинг ва мунозаранинг эмин-эркин эволюциясини кўрамизми? Ғарб пропагандасига ҳам, Кремль пропагандасига ҳам ҳар тарафлама ютқазаётган миллий пропаганда Twitter имкониятларидан фойдаланадими? Биттагина одамни ишонтириш учун мўлжалланган пропаганда принципларидан воз кечиладими? Ё тармоқнинг кўп аудиторияли ёки залворли фойдаланувчилари идентификацияланиши, улар билан алоҳида тартибда мулоқот каби юмшоқ куч позицияси воситалари ишлатиладими? Агар шундай бўлса, ўзтвиттер ахборот оқими ва йўналишлари мақсад ва муддаоларга қараб турлича даражада бошқариладиган ва стоп мавзулари мавжуд ўзтелеграмнинг навбатдаги версияси бўлиб қолмайдими?», — деб ёзади Отабек Бакиров.

«Газета.uz» 2021 йилнинг июль ойида Twitter, TikTok ва ВКонтакте ижтимоий тармоқларидан фойдаланиш чеклангани муносабати билан Twitter ва Telegram фойдаланувчиларининг билдирган айрим фикр-мулоҳазаларини тақдим этганди.