Июль ойида Германиянинг Франкфурт шаҳрида Халқаро STEM олимпиадаси бўлиб ўтди. The British School of Tashkent нинг 13 нафар ўқувчиси ушбу халқаро танловда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун сараланди. Иштирокчилар «Илмий тадқиқотлар», «Математика» ва «Информатика» йўналишлари бўйича дунё бўйлаб 300 нафар бошқа ўқувчилар билан рақобатлашдилар.


The British School of Tashkent ўқувчиларининг барча тоифадаги медалларни қўлга киритганини мамнуният ва фахр билан эълон қилади. Бу мактабдаги ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг юқори малакасини, шунингдек MIT (Массачусетс Технология институти) га тегишли STEM дастурининг юқори сифатини кўрсатади.

The British School of Tashkent нафақат мактаб, балки Ўзбекистон халқи ғурурланишга сабаб бўлган ўз ўқувчиларини чин дилдан табриклайди.

  • Робияхон Анварова: математика ва фан бўйича — иккита олтин медаль;
  • Лутфуллахон Хусанхўжаев кодлаш бўйича — олтин ва математика бўйича кумуш медаллари;
  • Ойбек Аблақулов: кодлашда — олтин, фанда — бронза;
  • Зиёдилла Исроилов: математика фанидан — олтин;
  • Лариса Льюис: кодлаш ва фан бўйича — иккита кумуш медаль;
  • Джелил Эге Пынар: кодлашда — кумуш, фанда — бронза;
  • Камолбек Ғуломжонов: математика бўйича — бронза;
  • Арслан Астанов: фанда — олтин, математикада — кумуш;
  • Фирдавс Исломов: кодлаш бўйича — бронза;
  • Сабина Арифджанова: математикадан — олтин, фандан — кумуш;
  • Темурбек Асқаров: фанда — бронза;
  • Мухаммадали Усмоналиев: математика бўйича — бронза;
  • Салтан Нургали: фанда кумуш, кодлашда — бронза.

The British School of Tashkent ўз ўқувчиларини биринчи ўринга қўяди, улар мактаб қилаётган ҳар бир ишнинг асосидир. Ушбу халқаро мусобақада ўқувчиларнинг иштироки ва эришган ютуқлари дарсда ва унинг ташқарисида берилган таълимнинг юқори сифатини, ходимларнинг малакасини, халқаро ҳамжамиятни, яхлит таълимга бўлган эътиборни, университетларга муваффақиятли кириш ва юқори академик натижаларнинг кўрсаткичидир. Британия мактаби халқаро таълим олишни хоҳловчил учун асосий танловга айланди.


Шунингдек, The British School of Tashkent мактабнинг ажралмас қисми бўлган ота-оналар ҳамжамиятига ўз миннатдорчилигини билдиради. Бу натижалар уларнинг ишончисиз амалга ошмас эди ва мактаб уларнинг доимий қўллаб-қувватлашлари учун ташаккур изҳор этади.


The British School of Tashkent боғчадан 13-синфгача бўлган ўқувчиларга замонавий Британия халқаро таълимини таклиф этади. Мактаб 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, 600 га яқин ўқувчилардан иборат муассасага айланган. Мактаб 40 дан ортиқ миллат вакилларидан иборат бўлиб, бу таълим олиш ҳамда ишлаш учун чинакам халқаро муҳит яратиб беради.

«Сайрам» кампуси

Телефонлар: (+998) 71−268−5561, (+998) 71−268−5562.
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўч., 30.

«Қаландар» кампуси

Телефонлар: (+998) 71−262−6020, (+998) 71−262−6024.
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Қаландар кўч., 3.

Сайт: britishschool.uz
Facebook: fb.com/britishschooltashkent
Instagram: @britishschooltashkent
Telegram: t.me/britishschooltashkent

Реклама ҳуқуқлари асосида.