Июнь-июль ойларида ДХХ томонидан «Ўзнефтгазинспекция» ва «Ўзтрансгаз» билан ҳамкорликда газ қуйиш шохобчалари (АГТКШ) томонидан табиий газдан фойдаланишда бир қатор қонунбузарликлар аниқланди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Аниқланган барча қоидабузарликларни келиб чиқиши АГТКШларнинг ўлчов тизимларидаги кўрсаткичларга ташқи таъсир кўрсатиш билан боғлиқ.

Табиий газдан ноқонуний фойдаланишнинг ҳисобланган миқдори:

  • Бухоро вилоятидаги 3 та АГТКШ — 2,2 млрд сўмлик;
  • Самарқанд вилоятидаги 2 та АГТКШ — 3,3 млрд сўмлик;
  • Сирдарё вилоятидаги 5 та АГТКШ — 3,6 млрд сўмлик;
  • Жиззах вилоятидаги 17 та АГТКШ — 31,3 млрд сўмлик;
  • Қашқадарё вилоятидаги 1 та АГТКШ — 1,5 млрд сўмлик.

«Ҳисоб-китобларга асосан, мазкур корхоналар томонидан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 41,9 млрд сўмни ёки 209 мингга яқин хонадонларни ёз мавсумидаги бир ойлик табиий газ истеъмолига тенг бўлган», — дейилади хабарда.