Оринбаев Аманбай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри хабар қилди.

Бунга қадар А.Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритган. У 2022 йил март ойида мазкур лавозимга тайинланган эди.