Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Камилов 26 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция доирасида ушбу давлат муваққат ҳукумати халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар берди.

«Бугун бундай масала йўқ эди (яқин келажакда Толибон ҳукуматини тан олиш ҳақида — таҳр.). Лекин менимча, бу тенденция, биринчи навбатда, ҳукумат билан муносабатларни нормаллаштириш нуқтаи назаридан ижобий. Яъни муносабатларнинг нормаллашуви кейинчалик тан олинишга йўл очади», — деди Абдулазиз Камилов.

«Бугун тан олиш билан боғлиқ кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Афғонистон делегацияси раҳбари [Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини важарувчи Амир Хон] Муттакий очиқчасига айтди: Мен барча саволларни, ҳатто бу ерда айтилган барча шикоятларни ҳам ёзиб олдим, буни раҳбариятим билан муҳокама қиламан» , — деди махсус вакил.

«Ва, албатта, биз умумий тил топишга ҳаракат қиламиз. Бу ўзаро ишончни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан катта қадам бўлиб, бусиз тан олиш масаласи ҳам бўлмайди», — дея ишонтирди дипломат.