Марказий банк 27 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. Унга кўра,

1 АҚШ доллари 6,89 сўмга арзонлаб, 10 960,17 сўм этиб белгиланди;

1 евро 80,49 сўмга пасайиб ва 11 153,07 сўмга тенг бўлди;

1 рубль 1,41 сўмга арзонлаб, 187,43 сўмга тенг бўлди.

Маълумот учун, аввалроқ долларнинг расмий курси (26 июль учун) 47,08 сўмга қимматлаб, 10 967,06 сўм этиб белгиланган эди.