Ўзбекистон президентининг фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Янги ташкил этилган ушбу лавозимда у жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсатига масъул бўлади. Ўз навбатида, президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари — президент матбуот котиби лавозими ҳам сақлаб қолинади.

Комил Алламжонов (1984 й. т.) Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти (2006) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2010) битирувчиси.

2020 йил январь ойидан буён у Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Унгача эса 2019 йил февралидан президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори лавозимида ишлаган.