Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида олтин металл қотишмаларини олиб кетаётган фуқаро тўхтатиб қолинди, дея хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.

Туманда ДХХ ва ИИБ ходимлари тезкор тадбир ўтказиб, «Юқори нуқта» ЙПХ масканида Hyundai Elantra русумли автомобилни тўхтатган.

Машина ҳайдовчиси Н.М. оғирлиги 1,1 кг бўлган, умумий баҳоси 703,9 млн сўмлик 10 дона олтин металл қотишмасини Тошкент шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган, дейилади хабарда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.