29 июлдан 7 августга қадар Миллий кутубхона ва Hyatt Regency меҳмонхонаси ёнидаги майдонда гастрономик байрам — Tashkent Food Fest фестивали бўлиб ўтади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Food fest 2022 фестивалини ташкиллаштирмоқда.Тадбир ҳамкори Pepsi бренди бўлди.


Фестивалда миллий ва Европа таомларининг 60 дан ортиқ гастрономик брендлари, стейкхауслар ва қаҳвахоналар намойиш этилади, улар узоқ вақтдан буён Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига жуда ёқиб келмоқда. Хусусан, Yaponamama, Ramiz, Basri Baba, La Cantine, Sofia, Cake Lab, Motti, Arrows & Sparrows, Altin, Shashlik #1, EVOS, Black Star Burger, Gosht, Oqtepa Lavash, Tin`s Hot Dog, Khan Chapan, Rashidov`s ва бошқа кўплаб пойтахтимиз кафе ва ресторанлари иштирок этишларини тасдиқладилар.


Food-fest`да бундай иссиқ ҳавода зарур бўлган озиқ-овқатларга алоҳида эътибор берилади. Таомлар байрамида 10 та таниқли музқаймоқ ва яхна ичимликлар ишлаб чиқарувчи брендлар иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида GIA, Dolce Italia, Puro, Air Waffle, Hi Food, ASU, Caffelito, BarBarista ва бошқалар бор.


Лекин Ўзбекистонда паловсиз байрам байрамми? «Палов маркази» номи билан машҳур «Беш қозон» ресторанининг ошпазлари ҳар куни беш хил қозонда беш хил палов тайёрлашади.

Тадбирнинг барча 10 куни давомида фестиваль меҳмонларини ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари чиқиши, совринли ўйинлар, рақс ва кўнгилочар шоу-дастур билан катта байрам кутмоқда.


Таом фестивали 10 кун давомида нафақат Тошкентдаги гастрономик ҳаёт маркази, балки бизнес музокаралари ва учрашувлари учун муҳим майдонга айланади. Бизнес вакиллари фойдали шартномалар тузишлари, янги ҳамкорлар топишлари ва, албатта, минглаб потенциал мижозларга ўз маҳсулотларини намойиш этишлари мумкин бўлади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 10 кун давомида фестивалга 300 мингдан ортиқ киши ташриф буюриши кутилмоқда.


Фестиваль кунлари: 29 июлдан 7 августгача
Ўтказилиш жойи: Миллий кутубхона ёнидаги майдон

Кириш бепул.

Фестиваль дастури билан қуйидаги телефон рақамлари орқали танишишингиз ва батафсил маълумот олишингиз мумкин: (+998) 71−203−05−00, (+998) 71−203−06−00.

Реклама ҳуқуқлари асосида.