CSI компаниясининг self service маҳсулотлари менеджери Игорь Чечулин ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларининг афзалликлари ва улар қандай қилиб бизнесга фойда келтириши ҳақида сўзлаб берди.

«Пештахта» орқали хизмат кўрсатиш деярли олдинги замонда қолди — унинг ўрнини маҳсулотларни пештахталардан мустақил олиб, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш формати эгаллади. Замонавий супермаркетларда барчаси аъло даражадагидек: ёрқин кенг савдо заллари, самарали ёритиш тизимлари, барра маҳсулотлар хилма-хиллиги, йўлга қўйилган хусусий ишлаб чиқариш тизими ва пишириқлар бўлими. Буларнинг барчаси мижозларни ўзига жалб этади ва улар харид жараёнидан завқ оладилар, аммо касса чизиғига келганда буларнинг бари йўқга чиқади.

Навбатларларни бартараф этиш

Агарда сиз дўконнинг «суст» иш соатларида келсангиз харидни тез амалга оширасиз. Муаммолар эса кўплаб харидорлар бир вақтда келганда бошланади. Ушбу ҳолат ҳар қандай дўконда — кечки пайт, тушлик пайтида ва байрам кунлари юзага келади. Шунда кенг савдо зали тирбандликни бартараф этиш учун ёрдам берса, кассада унинг планировкаси сабабли узун навбатлар юзага келади. Навбатлар — бу ёмон эмас. Агарда харидор ўз вақтини йўқотиши, бошқа иложи йўқлигини англашидан негатив келиб чиқса — бу ёмон кўрсаткич.

Ким ушбу масалани самарали ечса, ўша кўпроқ харидорларни жалб қилади.

«Тиғиз пайтлардаги» персонал етишмовчилиги

Ритейлернинг вазифаларидан бири — бу касса учун ишчиларни топиш, уларга иш ўргатиш ва уларни ушлаб қолиш. Кўпчиликда бу борада муаммо келиб чиқади, кассирларни топиш қийин ва улар етишмайди. Кимдур учун куни бўйи, аммо кўпчилик учун «тиғиз пайтларда» бу етишмовчилик катта муаммоларни келтириб чиқаради. Штатни тўлдириш ҳам кассирларни бир неча соатлик сменага чақириш ҳам ёрдам бера олмайди. Натижада кассаларда узун навбатлар пайдо бўлади ва бу ҳолат харидорларни йўқотишга олиб келиши мумкин.

Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассалари — икки муаммонинг ечими

Бир тарафда — «тиғиз пайтларда» касса навбатларида зерикадиган харидорлар, бошқа тарафда — уларга хизмат кўрсатувчи ишчиларнинг етишмовчилиги. Бунинг ечими — ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассалари. Ушбу кассалар кассирлар ишини енгиллаштиради ва кассадаги тирбандликларни камайтиради.


Таржима: 1. Яна кассирларни ишга олиш? 2.Кассирлар ўрнига харидорларни «ишга олиш».

Вақтни йўқотиш истамасангиз, мустақил тарзда маҳсулотларни сканерлашингиз ва кассирнинг ёрдамисиз тўловни амалга оширишингиз мумкин. Бунинг учун етарлича кассалар бор.


Тажрибага кўра, харидорлар ушбу усулни мамнуният билан танлайдилар. Россияда 54 фоиз савдо тармоқлари ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларидан фойдаланади. Харидорлар эса ушбу усулни қулай ва осон деб ҳисоблайдилар. Кассалар ўрнатилганидан сўнг, илк 1−2 ойда ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларидан ўртача 50 фоиз харидорлар фойдаланишни бошлайди, кейинроқ — 70 фоизгача. Бошланишига мижозларда кўникма ҳосил қилиш керак — кейинчалик эса барчаси ўз ўрнига тушади.

4−6 кассадан ташкил топган ўзига ўзи хизмат кўрсатиш оролчасига биттагина ёрдамчи керак бўлади. Шундай қилиб, ритейлер ортиқча ҳаражатларни ҳам камайтиради. Ускуна 24/7 тартибда ишлайди. Ускуна дўконга замонавий кўриниш беради ва кўплаб ёшларни жалб қилади ҳамда нақд пулсиз тўловлар фоизини оширади. Ижобий тарафлар кўп, аммо битта нозик томони бор.

Ўзига ўзи хизмат кўрсатишни татбиқ этиш муаммо бўлиши мумкинми

Кўпинча ритейлер лойиҳани амалга оширишга шошилади, аммо натижага ҳар доим ҳам эришмайди. CSI компанияси саккиз йилдан ортиқ ритейлерлар ишини трансформация қилади, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларини, жумладан Set Retail касса дастури бошқарувидаги CSI K`ни татбиқ этади. CSI жамоаси ритейлерларнинг кўплаб турли муаммоларга дуч келган. Уларнинг кўп қисмининг сабаби ички жараёнлардан ва савдо тармоғининг чегараларидан келиб чиқади, аммо битта умумий хато бор ва у муваффақиятли татбиқ этишни муваффақиятсизидан ажратиб туради.

Харидор кўзи билан

Харидорни кассир сифатида «ишга олганингизда» унда ушбу янги кассалардан фойдаланиш истагини уйғотишингиз муҳим аҳамиятга эга.

Бу шунчаки янги тўлов усулининг афзалликларини тушунтириш эмас, балки қулай «иш жойи» яратиш зарур дегани:

  • ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларидаги навбат осон назорат қилинади;
  • тиғизлик ва ажиотаж йўқ;
  • харидорга касса олдида барчаси тушунарли бўлиши керак — саватни қаерга қўйиш, ахлат ёки ортиқча маҳсулотларни қаерга ташлаш;
  • ускунадан қандай қилиб фойдаланиш, шунингдек маркировкага эга маҳсулотларни ҳамда дона-вазнли пишириқларни кассадан қандай ўтказиш;
  • ваколат керак бўлганда, масалан, товарни чекдан ўчириш ҳолатида, дўконнинг ишчиси ёрдам беради.

Хизмат кўрсатишни қулай қилиш — бу асосий, аммо сўнгги вазифа эмас. Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларини ўрнатиб, бутун дўконнинг жараёнларига ўзгаришлар киритиш зарур. Бу персоналга янги ускуналардан фойдаланишни ўргатиш ва потенциал зарарлар билан ишлаш.

Баъзи ритейлерлар, масалан, Set Prisma каби назорат тизимлари орқали кассирларини кузатадилар. Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларида хатоликларга йўл қўйиши мумкин бўлган харидорлар учун ҳам бу жуда муҳим.

Реклама ҳуқуқлари асосида.