24−28 октябрь кунлари IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтади, деб хабар берди Ўзбекистон Бадиий академияси.

Форум мавзуси этиб, «Рассом ва жамият: келажак санъати концепцияси» танланди. Бу рассомнинг замонавий жамиятда мавжудлиги масалаларини очиб беришга қаратилган.

Форумда 20 дан ортиқ давлатлардан рассомлар қатнашиши кутилмоқда. Улар замонавий санъатнинг барча соҳалари — тасвирий санъат, графика, инсталляция, поп-арт, рақамли санъат ва бошқаларда рассомларнинг асарларини тақдим етадилар.

Биеннале доирасида 10 га яқин кўргазма, шунингдек, маҳорат дарслари ва конференциялар ўтказиш режалаштирилган.

Форум 2001 йилдан буён Ўзбекистоннинг бошқа идоралари, шунингдек, хорижий элчихоналар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказиб келинмоқда.

Бундан олдинги VIII биеннале 2018 йилда бўлиб ўтганди. 2020 йилда форум коронавирус пандемияси сабаб ўтказилмай қолганди.